Тожикистон, Туркманистон... Яна қайси мамлакатларда коронавирус аниқланмади?

Олам

image
Германияда коронавирус билан боғлиқ хушхабар бор north_east

Германияда коронавирус билан боғлиқ хушхабар бор

АҚШнинг Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, тождор душман бўлган янги турдаги коронавирус COVID-19 инфекцияси айни вақтда дунёнинг 185 мамлакатига кириб бориб, 1 863 406 кишини зарарлаган. Айни вақтда ушбу рақамлар дақиқа сайин ўзгариб бормоқда. 

Ҳозирга келиб, COVID-19 вируси бирорта ҳолати қайд этилмаган давлатлар рўйхати тобора камаймоқда. 

13 апрель ҳолатига кўра, БМТга аъзо бўлган 193 та давлатдан 17 та давлатда коронавирус ҳолатлари ҳақида расмий равишда маълум қилинмаган. Булар орасида Марказий Осиё мамлакатларидан Ўзбекистоннинг икки яқин қўшниси Тожикистон ва Туркманистон ҳам бор. 

Шунингдек, Вануату, Кирибати, КХДР, Комор ороллари, Лесото, Маршаллов ороллари, Микронезия, Науру, Палау, Самоа, Сан-Томе ва Принсипи, Сулаймон ороллари, Тонга, Тувалу ва Жанубий Суданда ушбу вирус билан боғлиқ ҳолатлар аниқланмаган. 

Мутахассисларнинг фикрига кўра, баъзи мамлакатларда ҳали COVID-19 учун тест йўқлиги сабабли инфекция ҳолати қайд этилмаган. Бошқалар эса, узоқ географик жойлашув туфайли вирус уларгача етиб келмаяпти – бу энг асосий кичик ороллардаги давлатлар.

Айни вақтда коронавирусга чалинганлик ҳолати бўйича юқори ўринларни АҚШ (557 590), Испания (169 496), Италия (156 363), Франция (133 672), Германия (127 854), Буюк Британия (85 212), Хитой (83 213), Эрон (71 686), Туркия (56 956), Бельгия (30 589) эгаллаб келмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

775

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг