... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

“Юзингни кўрсатсанг ўласан” – раҳбарнинг пора олаётган видеосини тарқатган журналистга таҳдид қилинди


19:18, 13.06.2018 Олам
 13 237

Журналистга юзини кўрсатмаслик шартини собиқ футбол федерацияси раҳбарига яқин инсонлардан бири айтгани тахмин қилинмоқда.

Ганалик журналист Анес Аремеявга “юзингни кўрсатсанг ўлдирамиз” дея таҳдид қилинди. У пора билан боғлиқ жараённи суратга олиб, оммага ошкор қилгани учун суратда кўриб турганингиздай юришга мажбур.
 
Гана ҳукумати мамлакат футбол федерациясининг раҳбари Квеси Наянтаки томонидан 65 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаётган видеони кўргач, уни лавозимидан озод этган.
 
Ҳозирча, Наянтаки бу воқеаларга муносабат билдиргани йўқ. Аммо журналистга юзини кўрсатмаслик шартини  собиқ футбол федерацияси раҳбарига яқин инсонлардан бири айтгани тахмин қилинмоқда.
 
Мутахассисларнинг фикрича, журналист томонидан эфирга узатилган “Очкўзлик шиорга айланса” номли ҳужжатли фильмни томоша қилишгач, Африка футболидаги вазият яхши эмаслигига ишоралар берганини тан олишди.
 
Унда Квеси Наянтаки бир неча пачка долларларни пластик идишга солаётгани тасвирланган.
 
Бу видео журналист –Анеснинг қўлига қандай етиб келган? Номи сир тутилаётган журналист Наянтакига ўзини Гана футболига сармоя киритувчи ишбилармон сифатида таништиради. У яширин камера орқали футбол раҳбарини порахўрлигини исботлай олган.
 
Ушбу ҳужжатли фильм ўтган ойда давлат ҳокимияти вакилларига етказилганди. Кеча у илк бор экран юзини кўрди. Аммо журналист Анес Аремеяв даҳшатли таҳдиддан кейин ҳали юзини кўрсатганича йўқ.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Таҳдид Гана журналист 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!