Олий судга янги судьялар сайланди

Жамият

image

Кеча, 28 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг иккинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қарор қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарори

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 80-моддасининг 3-бандига ва “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади

1. Қуйидагилар:

Бобур Норбобоевич Исламов ўн йил муддатга;

Абдурасул Ғаппорович Эранов муддатсиз даврга Ўзбекистон Республикаси Олий cудининг судьяси лавозимига сайлансин.

2. Сайлаубай Аманбаевич Мамбеткадиров бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимидан озод этилсин.

3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг раиси
Танзила Норбоева

Тошкент шаҳри, 2020 йил 28 февраль


Мақола муаллифи

Теглар

Олий суд

Баҳолаганлар

99

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг