...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Йилнинг энг яхши актёри” номи маълум бўлди


09:51, 09.12.2017 Кино
 9 305

Рўйхатнинг кейинги ўрнидан Джеймс Франко “Кулфат келтирувчи” фильмидаги иштироки билан жой эгаллади.

Ўтиб бораётган йилнинг 3 та энг яхши актёрлари номи аниқланди.

Руйхатнинг биринчи ўрнини 2008 йилда фаолиятини бошлаган 21 ёшли америкалик Тимати Чаламет (Шаламе) банд этди.



Актёр “Мени ўз номим билан чақир"(“Зави меня своим именем”) фильмидаги роли учун бу номга эгалик қилди.

Mir24 нашрига кўра, иккинчи ўринни ирландиялик актриса Сирша Ронан қўлга киритди.



Актриса Режиссёр Грет Гервигнинг “Қушлар маликаси” фильмидаги ажойиб роли учун бу номга сазовор бўлди.

Учинчи ўринга эса, Уиллем Дефо, Шон Беккер режиссёрлигидаги “Флорида лойиҳаси” драмасидаги роли учун лойиқ деб топилди. Шунингдек актёр икки маротаба “Оскар” мукофотининг номзоди ҳам бўлган.



Рўйхатнинг давомида Джеймс Франко “Кулфат келтирувчи” фильмидаги иштироки билан жой эгаллаган бўлса, Синтия Никсон “Осуда эҳтирос” фильми учун муваффақият қозонди.
Назокат Зокирова

Теглар:Йилнинг энг яхши актёри Тимати Чаламет 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!