Тошкентда Epicа автомобили ёниб кетди

Жамият

image

Кеча, 1 апрель куни Тошкентда Epiса русумли автомобиль ёниб кетди. Бу ҳақда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда. 

1 апрель куни соат 9:12 да Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Ёнғинни ўчириш куч ва воситаларини бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига Яшнобод тумани Тошкент халқа айлана йўли кўчаси 39-уйда жойлашган АЁҚШ қаршисида турган Epiса русумли д/р 10 Т 140 PА бўлган автомобиль ёнаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Хабар асосида 2 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган. Бўлинмалар соат 09:14 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 09:19 да ўчирилган. 

Ёнғин оқибатида автомобилнинг мотор қисми ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғиннинг тахминий келиб чиқиш сабаби, атомобилнинг мотор қисмидаги электр симларида қисқа туташув, деб айтилмоқда. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Ёнғин

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг