Марказий Осиё ўйинлари қайта тикланадими? МОҚ Ҳукумат билан нимани келишиши керак?

Спорт

image

Бир неча оммавий ахборот воситаларида 2021 йилдан Осиё минтақаси мамлакатлари ўртасида Марказий Осиё ўйинларининг тикланиши, унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон ва Эрон давлатлари иштирок этиши ҳақида хабар тарқалди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (МОҚ) ушбу хабар юзасидан расмий баёнот берди. Унда таъкидланишича, жорий йилнинг 13 февраль куни Қозоғистоннинг Нур-Султан шаҳрида Марказий Осиёнинг юқорида санаб ўтилган мамлакатлар Миллий олимпия қўмиталари Бош котиблари иштирокида учрашув бўлиб ўтган ва унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасидан ҳам вакил қатнашган. Учрашувда 2021 йилдан Марказий Осиё ўйинларини қайта тиклаш масаласи кўриб чиқилган. 

Миллий олимпия қўмитаси мазкур йиғилиш бўйича шуни маълум қилмоқдаки, ҳақиқатан, барча Миллий олимпия қўмитаси вакиллари ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаб, бу борада ўз фикрларини билдиришган. Ўзбекистон томони ҳам мазкур ташаббусни маъқуллаган. Бироқ Марказий Осиё ўйинлари мусобақасида Ўзбекистон делегациясининг расман иштирок этиши масаласи ҳукумат билан келишилган ҳолда ҳал этилади. Нур-Султан шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси вакили бу хақда йиғилиш ташкилотчиларини хабардор қилган.

Шундай экан, Ўзбекистон делегациясининг Марказий Осиё ўйинларида иштирок этишига ойдинлик киритилгач, Миллий олимпия қўмитаси бу хақда алоҳида расмий баёнот берадиган бўлди.

 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

МОҚ Осиё ўйинлари Марказий Осиё Баёнот

Баҳолаганлар

25

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг