Японияликлар “Гиннесс рекордлар китоби”га киришдан чарчамаяпти
Олам
−
12 Февраль 2020
5248Япониялик 112 ёшли Титэцу Ватанабэ жаҳондаги энг кекса киши сифатида “Геннисс рекордлар китоби”га кирди. Бу ҳақида “Киодо” агентлиги хабар бермоқда.
Нашр берган маълумотларга кўра, Ниигата шаҳрида жойлашган қариялар уйида яшайди. У Гиннесс сертификатини айнан ўша ерда қабул қилиб олган.
Ватанабэ 1907 йилнинг 5 март куни деҳқон оиласида туғилган. 20 ёшида Тайванга келган ва бу ерда 18 йил яшаган. Сўнгра эса Японияга қайтган. Унгача жаҳондаги энг кекса одам 2019 йилнинг 20 январида, 113 ёшида оламдан ўтган Масадзо Нонака ҳисобланарди.
Аввалроқ, Тожикистонда Ер юзидаги энг кекса аёл — Фотима Мирзоқулова 127 ёшида вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023