Жиззахда экин майдонига учиш-қўниш йўлаги қурилгани аниқланди

Жамият

image

Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида суғориладиган ерда самолёт учун учиш-қўниш йўлаги қуриб олингани аниқланди. Бу ҳақда “Давергеодезкадастр” қўмитаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, туманнинг “Мингчинор” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги SilverleafeInternational LLC агрокластер томонидан қурилган ушбу учиш-қўниш йўлаги жами 8 гектар ерни эгаллаб турибди, шундан 6 гектари суғориладиган экин ерлари экани айтилади.

Шунингдек, агрокластер томонидан 1 гектар экин ерида ўзбошимчалик билан турли иморатлар қуриб олинганлиги маълум бўлди.

Бундан ташқари, ушбу агрокластер томонидан 1, 11, 21, 25, 26 ва 27 дала контурларига жами 2000 гектар ерга режалаштирилган чигит экинининг 356 гектарига ҳалигача экилмасдан келаётгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан қўмита мутахассислари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилган ва вилоят ҳокимлигига тақдимнома киритилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиззах дала

Баҳолаганлар

347

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг