Зойир Мирзаев Юнусободдаги фожиа қурбонлари оиласига ҳамдардлик билдирди

Жамият

photo_2019-12-17_12-17-50

Тошкент метрополитени Юнусобод йўлининг янги қурилаётган қисмида юз берган бахтсиз ҳодисада вафот этган олти нафар қурувчининг тўрт нафари Қашқадарё вилоятидан бўлгани ҳақида маълум қилинмоқда.

Булар:

1. Дияров Анвар Нормуратович – 1986 йилда Яккабоғ туманида туғилган.

2. Абдуллаев Ойбек Тураевич – 1989 йилда Шаҳрисабз тумани, Бешкапа қишлоғида туғилган.

3. Равшанов Жонибек Исломович – 1989 йилда Шаҳрисабз тумани, Бешкапа қишлоғида туғилган.

4. Абдуллаев Давронбек Ботир ўғли – 1999 йилда Шаҳрисабз тумани, Бешкапа қишлоғида туғилган.

“19 декабрь куни вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев ва бошқа раҳбарлар марҳумларнинг оилаларида бўлиб, яқинлари ва оила аъзоларига ҳамдардлик билдиришди”, - дея хабар қилган вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Таъкидланишича, ҳукумат комиссияси томонидан жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига барча зарур моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

146

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг