ЙПХ ходимлари нега бош шифокорнинг ҳужжатларини йиртиб ташлади?
Жамият
−
08 Апрель 2020
47782Бугун, 8 апрель куни АОКА штабида брифинг бўлиб ўтди. Унда Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Ғайбулло Примов иштирок этди.
Брифинг давомида фуқаролардан турли савол ва мурожаатлар келди. Мурожаатлардан бири Бухоро вилоятидан юборилган бўлиб, унинг муаллифи бош шифокор бўлиб ишлаши, ишга кетиш вақтида автомобилини тўхтатган ЙПХ ходимлари қатор ҳужжатларини йиртиб ташлагани айтилган.
“Мен Бухородаги туман тиббиёт бирлашмасида шифокор бўлиб ишлайман. Бугун менга ЙПХ ходимлари шахсий машинамдан фойдаланмай ишга боришимни айтишди. Иш жойимдан маълумотнома билан меҳнат дафтарчаси нусхасини кўрсатсам, йиртиб ташлади. Бу қанчалик тўғри?”, дейилади мурожаатда.
“Бу – нотўғри! Биринчидан, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар соғлиқни сақлаш тизимидаги ташкилотларнинг, тиббий-санитария ва эпидемиологик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг хизмат ва ходимларининг шахсий автотранспорт воситаларига рухсатномалар талаб этилмаслиги аниқ белгилаб берилган”, деди бу воқеага муносабат билдирар экан Ғайбулло Примов.
Бунга асос сифатида Республика махсус комиссиясининг қарори билан тасдиқланган автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар Рўйхатининг 1-банди келтирилган.
“Иккинчидан, вақтинчалик тартиб вилоятлараро, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида ҳаракатланишни чеклайди. Туман ёки қишлоққа тааллуқли эмас”, деди расмий вакил.
LiveБарчаси