Тошлоқда юк машинаси вояга етмаган боланинг ўлимига сабаб бўлди
Жамият
−
15 Июнь 2020
5442Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида жорий йилнинг12 июнь куни вояга етмаган бола ўлими билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Фуқаро Н.А. бошқарувидаги “Газ-53” русумли автомашинасини “Кўлариқ” МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, йўлни қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган вояга етмаган Э.М.ни уриб юборган. Натижада Э.М. тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023