Ўзбекистонда оғир ва ўта оғир аҳволдаги беморлар сони 1000 дан ошди

Жамият

image

Бугун, 26 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 198 нафарга ошиб, 54 660 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 112 нафари Тошкент шаҳрида, 29 нафари Наманган вилоятида, 15 нафари Андижон вилоятида, 14 нафари Сирдарё вилоятида, 13 нафари Жиззах вилоятида, 12 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 3 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда Ўзбекистонда 50 954 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 3 255 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 718 нафари оғир, 289 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

391

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг