... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ты супер! Танцы”: ўзбекистонлик иштирокчи қиз нимадан хурсанд?


13:09, 09.10.2017 Шоу-бизнес
 5 902

Анастасия Молокова, Дурдона Эргашева ва Моника Додарбекова “НТВ” телекомпаниясининг танловида бош соврин учун курашадилар.

Аввалроқ, ўзбекистонлик уч нафар ўспирин қизлар: Дурдона Эргашева, Моника Додарбекова ва Анастасия Молокова Россиянинг “Ты супер! Танцы” лойиҳасида иштирок этаётганлари ҳақида хабар берган эдик.
 
Уларнинг икки нафари ота-она меҳридан эрта маҳрум бўлгани, бундан ташқари, бирининг кўнгли кемтик эканлиги ҳақида маълумотлар берган эдик. Лойиҳа иштирокчилари бўлган уч нафар қиз хоразмча рақс ижро этиб, ҳакамлар олқишига эришгандилар.
 
“Ты супер! Танцы” лойиҳаси анчадан буён Россиянинг “НТВ” телеканали орқали эфирга узатилади.
 
Ўзбекистонлик иштирокчилардан бири — Моника Додарбекова 8 октябрь куни 14 ёшга тўлди. “Ты супер! Танцы” лойиҳасининг бошқа иштирокчилари унга кутилмаган қувонч улашишди.


 
Иштирокчилар шу куни лойиҳа қатнашчилари яшайдиган ва машқ қиладиган “Красная гвоздика” пансионатига тўпланишди. Улар катта торт сотиб олишди ва унга шамлар қўйиб чиқишди. Моникани табриклаган дўстлари ният қилиб, шамларни ўчиришини сўрашди.
 
Бу оддий воқеадек туюлар балки... Лекин онаси билан рўй берган аянчли воқеалардан руҳиятида айрим “нуқсонлар” пайдо бўлган қиз учун тенгдошлари эътиборида бўлиш — Моника учун бу катта туҳфа бўлди!
 
Қизалоқ ёлғиз эмаслигини, уни ёқтирган дўстлари кўп эканлигини билиши — Мониканинг келажак режалари учун муҳим аҳамият касб этиши тайин.
 
Анастасия Молокова, Дурдона Эргашева ва Моника Додарбекова “НТВ” телекомпаниясининг “Ты супер! Танцы” лойиҳасининг иккинчи турига йўлланма олишган.
 
Энди улар бош соврин учун курашадилар. Қизларга улкан омад тилаб қоламиз!
 
Умумий ҳисобда лойиҳада Россия ва МДҲ давлатларидан ота-она меҳридан маҳрум бўлган 140 нафардан ортиқ болалар иштирок этишган.
 
Мазкур лойиҳа “руҳий зарбаларга учраган” болаларга янги имкониятлар тақдим этиб, ўз истеъдодини намоён этишга кўмаклашади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Ты супер! Танцы Дурдона Эргашева Моника Додарбекова Анастасия Молокова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!