...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Тозалаш-Антитеррор” тадбири давомида марихуана топилди


15:12, 08.12.2017 Жамият
 2 391

Абдураҳмоннинг уйи текширилганда оғирлиги 5,96 грамм бўлган “марихуана” гиёҳвандлик воситаси сақлаётгани аниқланди.

2017 йилнинг 5 декабрь куни, тахминан соат 16:00 да, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан Яшнобод туманида “Тозалаш-Антитеррор” тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида 1976 йилда туғилган Мамадазизов Абдураҳмоннинг уйи текширилди ва унинг уйида оғирлиги 5,96 грамм бўлган “марихуана” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот гуруҳига хабарига кўра, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Тошкент шаҳар ИИББ Тозалаш-Антитеррор Марихуана 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар