Хитой вакцинасининг учинчи босқич текшируви Россияда ўтказилади

Олам

image

Россия Хитойнинг “CanSino Biologics” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган янги коронавирусга қарши эмлаш бўйича тадқиқотларнинг учинчи босқичини маъқуллади. 

“Clinical Trials Arena” веб-сайтида ёзилишича, Ad5-NCov  вакцинаси синовлари Россиянинг "Петровакс" биофармацевтика компанияси билан биргаликда Москвада ўтказилади. 

Россия билан бир қаторда Ad5-NCov вакцинаси бўйича тадқиқотларнинг учинчи босқичи бу ой Покистон, Саудия Арабистони, Бразилия ва Чилида ўтказилади. 

Иммуногенлик ва хавфсизлик бўйича ушбу вакцинани клиник синовларининг дастлабки икки босқичи Хитойнинг ўзида бўлиб ўтди. 

Хитойда ҳозирги вақтда коронавирус инфекциясига қарши саккизта вакцинани клиник синовлари давом этмоқда. Улардан тўрттаси биринчи, қолганлари тест синовларининг иккинчи ва учинчи босқичларида. 

Вакциналар “CanSino”, “Sinopharm” ва “Sinovac” томонидан Хитой ҳарбий тиббиёт академияси, Ухан вирусология институти, Пекин биологик маҳсулотлар институти ва бошқалар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой вакцина

Баҳолаганлар

122

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг