... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

“Толибон” Тожикистонга хавф солмоқда


17:13, 03.05.2018 Олам
 6 957

Уларнинг кўпчилиги Марказий Осиё мамлакатлари фуқаролари экани айтилмоқда.

“Толибон” ҳаракати 7 минг нафар жангарисини афғон-тожик чегараси яқинига кўчирди. Бу ҳақда Тожикистон Чегара қўшинлари қўмондони Ражабали Раҳмонали маълум қилди.
 
Таъкидланишича, жангарилар Тожикистон ва Афғонистон чегарасидаги Балх, Бадахшон, Қундуз ва Тохар вилдоятларидаги 29 та машғулот базасига олиб келинган. Жангариларнинг асосий қисми марказий осиёлик ёшлар эканлиги айтилмоқда.
 
Шунингдек, Ражабали Раҳмонали айни дамда чегарада юзага келган бундай қалтис вазият сабаб Тожикистоннинг халқаро ташкилотлар ва минтақага мутасадди мамлакатлар ёрдамига эҳтиёжи борлигини айтган.
 
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 26-27 апрель кунлари Тошкент шаҳрида Афғонистон масаласига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтгани ва унда минтақадаги тинчлик масаласи кўрилганини хабар қилган эдик.
Темур Назаров

Теглар:Тожикистон Афғонистон Толибон жангари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!