... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

“Титаник” ҳақидаги барча сирлар ошкор бўлиш арафасида


15:07, 27.07.2017 Кино
 5 701

Томошабинлар орасида энг кўп берилаётган савол: “Нима учун фильм сўнггида Кейт Уинслет Жекни қутқаришга ҳаракат қилмади?”.

“Титаник” фильмини севиб томоша қилмаган бирор киши бўлмаса керак. Буни қарангки, мазкур фильм экран юзини кўрганига 20 йил бўлди. Аммо кино мухлисларида ҳануз “Титаник” ҳақида фикр-мулоҳазалар, саволлар бисёр.
 
Томошабинлар орасида энг кўп берилаётган савол: “Нима учун фильм сўнггида Кейт Уинслет Жекни қутқаришга ҳаракат қилмади?”.
 
Эндиликда мазкур саволга жавоб топиш мумкин. Шу кунларда режиссёр Жеймс Кэмерон `National Geographic` канали билан ҳамкорликда “Титаник” ҳақида суратга олинаётган ҳужжатли фильм устида ишламоқда.
 
“Мен фильмни суратга олаётганимда ҳар бир детал ҳақиқатга яқин бўлишини истагандим, айниқса, фильм сўнгги”, дейди режиссёр. Унинг айтишича, у ҳақиқатни тирилтира олган. “Аммо ҳаммаси тўғримикан? `National Geographic` билан бирга мен ўз ишимга яна бир назар солишга муваффақ бўламан ”, деб таъкидлади Кэмерон. 
Нигина Ҳакимова 

Теглар:Титаник Жеймс Кэмерон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!