... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

“Тилла карвон” тўхтатиб қолинди


15:29, 12.02.2018 Жамият
 9 334

Табиий бойликларни ноқонуний равишда ўзлаштиришга уринган фуқаролар қўлга олинди.

Навоий вилоятида  айрим фуқаролар томонидан табиий бойликларни осонгина қўлга киритиш мақсадида, уларни ноқонуний равишда қазиб олиш ҳолатлари учрамоқда.

Навоий вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Навбаҳор тумани ҳудудида ўтказилган тадбир давомида “Сармишсой-Қалқонота” йўналишида ҳаракатланаётган 4 та автомашина тўхтатиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда, автомашиналар салонидан фуқаролар Г.Қ., Х.Ж., Т.К., Ш.Э.га тегишли бўлган, полиэтилен қопларга солинган оғирлиги 140, 420, 150 ҳамда 120 килограммдан иборат таркибида қимматбаҳо тилла металли бор бўлган тошлар, шунингдек, ушбу тошларни қазиб олишда фойдаланиладиган анжомлар борлиги аниқланди.

Ушбу фуқароларнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатларига ўз вақтида чек қўйилди. Далилий ашё сифатида олинган, таркибида тилла қимматбаҳо метали бор бўлган 830 килограмм тош НКМКга топширилди.

Навоий вилояти божхоначилари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликдаги текширувларда  ўтган 2017 йил давомида жами 11 та  шу турдаги ҳуқуқбузарлик фош этилган. 
Инобат Матёқубова

Теглар:НКМК Божхона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар