... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

“Тезпишар” деб аталадиган чала ва хом “Fast food”лар хавфлими?


14:14, 09.11.2017 Саломатлик
 3 157

“Fast food”лар таркибидаги кимёвий моддалар ўсмирларда учрайдиган ҳуснбузар ва тошмаларнинг пайдо бўлишига олиб келади.

Ёдингизда бўлса, аввалроқ мусиқатерапия орқали бир нечта касалликларга шифо топиш мумкинлиги ҳақидаги маълумотлар билан ўртоқлашгандик. Тўғри-да, инсон ўз саломатлиги ҳақида қайғуриши лозим. Қандай кийимлар кийиши, тўрт мавсум давомида нималарга эътибор бериши, ўз вақтида ишлаб, ўз вақтида дам олиши муҳим. Айниқса бу тўғри овқатланиш тартиби билан ҳам боғлиқ.
 
Ҳаётимизни “Fast food”, яъни тезпишар овқатларсиз тасаввур қила олмаймиз. Дарсга ёки ишга шошаётган бўлсак, кўпинча вақтни тежаш мақсадида ушбу егуликларни истеъмол қиламиз.
 
Хўш, Fast food деб аталмиш егуликларнинг инсон саломатлигига салбий таъсири қандай?
 
Шунга ўхшаш бир неча саволларимизга жавоб топиш мақсадида малакали шифокор, гастролог Гулнора Тошбоева билан суҳбатлашдик.
 
– “Fast food”ларнинг таркибида қандай зарарли моддалар мавжуд ва улар инсон саломатлигига қанчалик хавф туғдиради?
 
– Тезпишар овқатлар таркибига асосан холестерин, углевод, туз, шакар, ёғ ҳамда таъм ва ранг берувчи кимёвий бирикмалар бор. Ушбу моддалар эса қандли диабет, гастрит, ортиқча вазн ҳамда юрак касалликларининг келиб чиқишига асосий сабаб бўлади.
 
 – Ушбу касалликларнинг келиб чиқишига асосий сабаб нима?
 
– “Fast food”ларнинг тайёрланиш жараёнига аҳамият берадиган бўлсак, кўпинча гўшт маҳсулотлари маромига етказиб пиширилмайди. Ошқозон эса уни ҳазм қилишга қийналади. Унда оғриқ пайдо бўлади ва ошқозон девори зарарланади. Бундай маҳсулотлар таркибида керагидан ортиқ холестерин ва углевод бўлганлиги учун танада ортиқча ёғ тўпланишига сабаб бўлади. Бора-бора ёғ юрак атрофини қоплайди ва унинг касалланишига олиб келади.
 
АҚШдаги “Heart Аssociation” (“Юрак ассосацияси”) профессорлари фикрига кўра, юрак касаллиги билан оғриган беморларнинг 35% турли депрессиялар натижасида ушбу касаликка чалинган бўлса, қолган 65% ига ортиқча вазн сабаб бўлган.
 
Организмга бир кунлик углеводга бўлган эҳтиёжи 160 мл граммни ташкил этади, биз истемол қиладиган тезпишар овқатлар таркибида эса 310 мл грамм углевод бор.
 
Сўнгги тажрибалардан шу маълум бўлдики, “Fast food”лар таркибидаги кимёвий моддалар ўсмирларда учрайдиган ҳуснбузар ва тошмаларнинг пайдо бўлишига олиб келади.
 
Шу билан бирга ушбу овқат истеъмолчиларининг 51% да депрессия ҳолатлари кузатилади.
 
Қайси ёшдаги одамларда ушбу касалликка чалинишга мойиллик кучлироқ?
 
– Ошқозон билан боғлиқ муаммолар кўп ҳолларда ўсмирлар ва ўрта ёшли кишиларда кузатилади. Бунинг асосий сабаби — иш ёки ўқишлари туфайли нотўғри овқатланиш!
 
Гастрологнинг фикрларидан келиб чиқиб хулоса сифатида шуни айтишимиз мумкинки, “Fast food” соғлиғимизга жиддий зарар етказади!
 
Тўғри, бундай овқатлар ҳам вақтни ҳам пулни тежашга катта ёрдам беради. Аммо бу нарса саломатлигимиздан устун эмас!
Меҳрангиз Ғаниева

Теглар:Тезпишар таомлар Fast food Гастролог Тавсиялар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси гигиена қоғозидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар