Дунё бойлари рейтинги ўзгарди

Олам

image

Amazon компанияси асосчиси Жефф Безос “Forbes” журнали томонидан тузиладиган дунёнинг энг бой одамлари рейтингидаги биринчиликни қўлдан бой берди. Нашр маълумотларига кўра, эндиликда Louis Vuitton асосчиси ва президенти Бернар Арно дунёнинг энг бой одами бўлди.

“Forbes” Арно ва унинг оиласи бойлигини 117 млрд долларга, Безоснинг бойлигини 115,6 млрд долларга баҳоляпти.

Учинчи ўринни Microsoft асосчиси Билл Гейтс 110,6 млрд доллар бойлик билан эгаллаб турибди.

Қайд этиш керакки, “Forbes” дунёнинг энг бой одамлари рейтингини реал вақт режимида, яъни компаниялар акциясининг қимматлашиши ёки арзонлашишига қараб юритади. Шу сабабдан у ёки бу бизнесмен қисқа вақтда ўз бойлигининг маълум қисмини йўқотиши ёки кўпайтириб олиши мумкин.

“Forbes”нинг 2019 йил якуни бўйича тузилган рейтингида Арно тўртинчи, Безос биринчи ўринни эгаллаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

рейтинг Forbes Жефф Безос Билл Гейтс Бернар Арно

Баҳолаганлар

678

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг