ИИВ Бўстонлиқдаги мудҳиш ЙТҲ бўйича маълумот берди

Жамият

image

Аввалроқ, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида 60 ёшлар атрофидаги шахс ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур хабар Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, жорий йилнинг 20 июль куни соат 22:35ларда, 1985 йилда туғилган Б.З. отасига тегишли Lacetti русумли автомашинани Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, “Хўжакент” маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудидан ўтувчи 4Р12 “Бектемир-Чорбоғ” автомобиль қатнов йўлининг 72-кмда содир бўлган. Ҳайдовчи машинани Бектемир йўналиши томондан Чорбоғ йўналиши томонга қараб бошқариб кетаётиб, ўз йўналишига нисбатан чап томондан, ўнг томонга ҳаракатланиб ўтаётган пиёда 1962 йилда туғилган С.Р.ни автомашинанинг олди томони билан уриб юборган. Натижада С.Р. олган тан жароҳатлари билан ҳодиса жойида вафот этган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бориш жараёнида, ҳайдовчи Б.З. Андижон вилоятида жойлашган ҳарбий қисмда ишлашлиги аниқланиб, тўпланган ҳужжатлар Бўстонлиқ туман прокуратурасига юборилган. Ҳозирда мазкур холат юзасидан ҳудудий ҳарбий прокуратура томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлиги маълум бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Бўстонлиқ тумани

Баҳолаганлар

83

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг