Ўзбекистонлик ошпаз “Ҳалол юлдузи” стандартини берувчи Халқаро қўмита раислигига сайланди

Жамият

image

Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси раиси Акбар Умаров Мусулмон давлатларининг WICS – Бутунжаҳон Ислом давлатлари пазандачилик хамжамияти ташаббуси билан ташкил этилаётган “Hilal Star” –  Ҳалол Юлдузи (мишлен юлдузининг исломий анологи)ни берувчи Халқаро Қўмита раислигига сайланди. 

Жорий йилнинг 16-18 июль кунлари Озарбайжоннинг Баку шаҳрида Ислом давлатларининг халқаро конгреси бўлиб ўтди. 

Конгресда 25 дан зиёд давлтлар ошпазлар уюшмалари – Малазия, Кипр, Иордания, Ливан, Сурия, Кабардино-Балкария, Доғистон, Эрон, Чеченистон Республикаси, Саудия Арабистон,Тунис, Козоғистон, Қирғизистон, Туркия, Бангладеш, Россия, Румыния ва бошқа давлатлар қатори Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси раиси Акбар Умаров ҳамда Ўзбекистан халқаро пазандачилиги маркази директори Н.Р.Умарова иштирок этди. 

Конгрес доирасида WICS – Бутунжаҳон Ислом давлатлари пазандачилик хамжамияти томонидан иккинчи халқаро илмий амалий-анжуман ташкил этилди. Анжуманнинг асосий мавзуси  ресторанлар ва ошпазларга берилувчи: “Hilal Star” – Ҳалол Юлдузи (мишлен юлдузининг исломий анологи) муҳокамаси бўлди. Мазкур муҳокамада ҳар бир давлатдан ташриф буюрган ошпазлар уюшмалари ўзлари ишлаб чиққан ҳалол ресторан ва ҳалол ресторан ошпази учун жорий этиладиган стандартлар ва ўқув материалларидан иборат лойиҳасини тақдим этдилар.  Ўзбекистон ошпазлар Уюшмасининг мазкур стандарт лойиҳаси бўйича тайёрлаган тақдимоти конгрес иштирокчиларида катта таассурот қолдирди. 

Конгрес вакиллари бир овоздан Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси раиси АкбарУмаров номзодини Мусулмон давлатларининг WICS – Бутунжаҳон Ислом давлатлари пазандачилик хамжамияти ташаббуси билан ташкил этилаётган “Hilal Star” – Ҳалол Юлдузи (мишлен юлдузининг исломий анологи)ни берувчи Халқаро Қўмита раислигига сайлашди. Мазкур қўмита континентал директорлари этиб  Камал Рахал (Морокко), Рошам Бин Русли (Малазия), Александр Трегубенко (Қозоғистон), Муҳаммад Мустафо (Миср), Баъран Юсел (Қатар), Марям Ноурден (Мальдива), Хани Зайн (Саудия Арабистони) лар тайинландилар.

“Hilal Star” Ҳалол Юлдузи умумий овқатланиш корхонасига 3 юлдуз даражасида берилиб:

1-“Hilal Star” юлдуз – “Бу ҳалол ресторанда овқатланишни тавсия қиламиз” деган маънони англатади;  
2-“Hilal Star” юлдуз – “Бу ҳалол ресторан шароити халқаро талабга жавоб беради; 
3-“Hilal Star” юлдуз – “Бу давлатга айнан шу ҳалол ресторанда овқатланиш учун ташриф буюриш керак” деган маъноларни англатади. 

Шунингдек, “Hilal Star” – Ҳалол Юлдузи ошпазга ҳам берилиши маълум қилинди. 

1-“Hilal Star” юлдуз ҳалол стандарти бўйича таом тайёрлаш малакасига эга ошпазга; 
2-“Hilal Star” юлдуз ҳалол стандартида таом таёрлайдиган малакали шогирдлар етиштирган ошпазга; 
3-“Hilal Star” юлдуз ҳалол стандарти бўйича бир неча йил ишлаган ва илмий мақолалар, кулинар китоблар ёзган ошпазга берилиши қайд этилди.

Анжуманда мазкур қўмита томонидан биринчи маротаба 1-“Hilal Star” юлдузи Бакудаги “Turan” ресторанига берилди.

Конгрес доирасида, шунингдек, ҳалол озиқ-овқат маҳсулотлари кўргазмаси ва ҳалол таом тайёрлаш чемпионати ҳам ўтказилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баку Акбар Умаров Ҳалол Юлдузи

Баҳолаганлар

17

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг