...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Сотқин” орқали танилган актёр гиёҳвандлик мавзусида фильм яратди


18:56, 20.04.2018 Кино
 8 297

24 апрель куни Тошкентдаги Алишер Навоий номли киносаройида фильм премьераси бўлиб ўтади.

Жорий йилнинг 25 апрелидан бошлаб республика кинотеатрларида янги “Қора зарба” номли фильм экран юзини кўради.
 
“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмаси асосида суратга олинган мазкур картинада гиёҳвандлик йўлига адашиб, алдов йўли билан кириб қолаётган ёшларнинг аянчли тақдири, содда ёшларни турли алдов йўллари билан ўз тузоғига илинтираётган жиноий гуруҳларнинг кирдикорлари ҳақида сўз боради.


 
Фильмда бош ролларни актёрлар Самиддин Лутфуллаев, Хуршида Арабшоева ижро этган. Шунингдек, фильмда таниқли актёрлар Элёр Носиров, Беҳзод Муҳаммадкаримов, Ҳамид Тошпўлатов, Ҳошим Арслонов, Муяссар Бердиқулова, Феруза Мелибоевани кўриш мумкин.
 
24 апрель куни Тошкентдаги Алишер Навоий номли киносаройида фильм премьераси бўлиб ўтади.
 

 
Эслатиб ўтамиз, фильм бош қаҳрамони ва режиссёр Самиддин Лутфуллаев режиссёр Рустам Саъдиев томонидан суратга олинган “Сотқин” фильмидаги роли билан томошабинлар ёдида қолган. Актёр ушбу фильмда бош қаҳрамон Сарвар (Фаррух Соипов) опасининг эри образини яратган. 

Теглар:Самиддин Лутфуллаев Қора зарба 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!