Ўзбекистонда бир йўла 42 нафар бемор коронавирусни енгиб ўтди

Жамият

image
Ўзбекистондаги коронавирусга чалинган беморлар аҳволи ҳақида маълумот берилди north_east

Ўзбекистондаги коронавирусга чалинган беморлар аҳволи ҳақида маълумот берилди

Тошкент шаҳри, Наманган ва Самарқанд вилоятида жами 42 нафар бемор коронавирусдан буткул соғайди. Улар орасида 2 нафар чақалоқ бор. Бу ҳақда бугун, 4 май куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

"Пойтахтдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан 9 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан 8 нафар, Тошкент тиббиёт академиясида 6 нафар, шунингдек, Наманган вилоятида 17 нафар, Самарқанд вилоятида 2 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди. Улар соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди", дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан соғайганларнинг 7 нафари Тошкент шаҳридан, Бухоро ва Тошкент вилоятларидан 1 нафардан. Улардан 8 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. 1 нафари эса Россиядан келган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. Беморлардан 6 нафари эркак, 3 нафари аёл. Улар орасида энг ёши каттаси 61 бўлса, энг ёши кичиги 9 ёшда.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида соғайганларнинг 6 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. 2 нафари Россиядан келган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, пойтахтимиз ва Тошкент вилоятидан 3 нафардан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Жиззах вилоятидан 1 нафардан. Беморлардан 6 нафари эркак, 2 нафари аёл. Улар орасида энг ёши каттаси 58 бўлса, энг ёши кичиги 10 ёшда.

Тошкент тиббиёт академиясида соғайганларнинг 3 нафари Тошкент шаҳридан, Сирдарё, Наманган ва Тошкент вилоятларидан 1 нафардан. Уларнинг 1 нафари Россиядан Қозоғистондан орқали, яна 1 нафари Қозоғистоннинг ўзидан, яна 1 нафари эса Туркиядан юртимизга келишган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, мазкур клиникага ётқизилган. Қолган 3 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. Уларнинг 5 нафари эркак, 1 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 62 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 19 ёшда.

Наманганда соғайганларнинг барчаси ушбу вилоятдан (9 нафари Наманган шаҳридан, 3 нафари Учқўрғон туманидан, 2 нафари Норин туманидан, 1 нафардан Чуст, Наманган ва Уйчи туманларидан) бўлиб, улар коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Беморларнинг 6 нафари эркак, 11 нафари аёл бўлиб, улар орасида энг ёши каттаси 48 ёшда бўлса, икки нафар энг ёши кичиги 2019 йилда туғилган.

Шунингдек, Самарқандда соғайганлардан 1 нафари (аёл) 37 ёшда бўлиб, Самарқанд шаҳридан. Яна 1 нафари (эркак) ҳам 37 ёшда бўлиб, Тойлоқ туманидан. Улар коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган.

Айни пайтда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 1370 нафарни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Ҳозиргача мамлакатда коронавирус билан боғлиқ 2160 та ҳолат қайд этилган. Бугунгача беморларнинг 10 нафари вафот этган.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекисион

Баҳолаганлар

105

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар