Покистон ҳарбийлари Ҳиндистон аскарларини миномётдан ўққа тутди

Олам

image

Бугун, 17 июнь куни Ҳиндистон Мудофаа вазирлиги Покистон кучлари Жамму ва Кашмирдаги Наугам секторидаги назорат чизиғида сулҳни яна бузганлигини маълум қилди.

"16 июнь куни кечқурун Покистон кучлари Жамму ва Кашмирнинг Наугам секторидаги Ҳиндистон позицияларини миномёт бомбардимони билан нишонга олди", дея вазирлик сўзларидан иқтибос келтирмоқда “The Pioneer” газетаси.

Ҳиндистон артиллерияси ўт очишни қайтаришга мажбур бўлди. Ҳинд ҳарбийларидан отишма пайтида ҳеч ким жабрланмади.

Кашмирнинг қадимги князлиги ҳудуди Ҳиндистон ва Покистон ўртасида 1947 йилдан бери, Ҳиндистон мустақилликка эришгач диний сабабларга кўра, икки давлатга бўлинганидан бери мунозара мавзуси бўлиб келмоқда. Ҳозирда минтақада давлат чегараси йўқ: ҳудуд назорат чизиғи билан бўлинган.

Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги муносабатлар 2019 йил 5 августда Нью-Деҳли Жамму ва Кашмир штатининг тугатилиши тўғрисида қарор қабул қилиб, иккита иттифоқдош ҳудудларни (давлатга нисбатан камроқ ҳуқуқларга эга бўлган маъмурий бирликлар) ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилганидан кейин кескинлашди. Покистон бундай қарорни қоралади ва уни Ҳиндистоннинг ички иши деб тан олишдан бош тортди. Бунга қарши Покистон Ҳиндистон билан дипломатик алоқаларини пасайтирди ва элчисини чақириб олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон Покистон

Баҳолаганлар

208

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг