Сингапурда коронавирус сабаб фуқароларга 1 100 доллардан тарқатиладиган бўлди

Олам

image

Сингапур ҳукумати 21 ёшдан ошган ҳар бир фуқарога 1 600 сингапур долларидан (1 100 АҚШ) бериб чиқади. Бу коронавирус вақтида фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилмоқда. Бу ҳақда бугун, 6 апрель куни Бош вазир ўринбосари, Молия вазири Хэн Сви Кит маълум қилди.

"Ҳамжиҳатлик бюджети" деб номланган учинчи молиявий ёрдам пакети шу ойда 600 Сингапур доллари миқдорида бир марталик тўловни кўзда тутади. Вазирнинг аниқлик киритишича, аввалги ижтимоий тўловларни ҳисобга олган ҳолда, ҳар бир фуқаро бу йил 1,6 минг сингапур долларидан олади".

Бош вазир Ли Сянь Лун 3 апрель куни вирус тарқалиши туфайли қўшимча чекловлар ўрнатилганини эълон қилди. Жумладан, 7 апрелдан шаҳар-давлатда деярли бир ой мобайнида озиқ-овқат дўконлари, дорихоналар, жамоат транспортидан ташқари,  барча йирик объектлар ёпилди. Мактаб ва университетлардаги дарслар тўхтатилди. Ли Сянь Лун зарурат бўлмаса, уйларни тарк этмасликка чақирди. Унинг сўзларига кўра, бу ҳали ҳам тавсия, аммо вазият яхшиланмаса, ҳукумат чора-тадбирларни янада кучайтиришга тайёр.

Сўнгги маълумотларга кўра, Сингапурда коронавирусга 1 309 нафар одам чалинди. 320 бемор шифо топган бўлса, 6 киши вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сингапур

Баҳолаганлар

76

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг