АҚШда ўлим жазоси тикланди

Олам

image

АҚШ Федерал ҳукумати 20 йиллик танаффусдан кейин ўлим жазосини давлат даражасида тиклашга қарор қилди. Бу ҳақда Америка Адлия вазирлиги хабар берди.

Мазкур қарор ҳақида АҚШ Бош прокурори Уильям Барр Қамоқхоналар федерал бошқармаси раҳбари Хью Гурвицни огоҳлантирган. Ўлим жазоси беш кишига нисбатан қўлланади.

Уильям Барр Хью Гурвицга ёш болалар ва қарияларни зўрлаб ўлдиришда айбдор деб, топилган беш кишига тайинланган ўлим жазосини ижро этиш мажбуриятини топширган.

Беш киши одамларни ўлдириб, уларни мазах қилиш ва вояга етмаганларга жинсий зўравонлик қилишда айбдор деб топилган. Ҳукм жорий йилнинг декабри ва 2020 йилнинг январида ижро этилади.

Ҳужжатга кўра, ҳукм пентобарбитал инъекцияси билан ижро этилади. Мазкур инъекциянинг миқдоридан ортиқча қўллаш ўлимга олиб келади.

Маълумот учун, АҚШда ўлим жазоси 2003 йилда давлат даражасида бекор қилинганди. Штатлар эса олий жазони қўллаш ёки қўлламасликни ўзи ҳал қилиши рухсат берилган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ ўлим жазоси

Баҳолаганлар

105

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг