...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Реал”да инқироз. Клуб футболчилари иккига ажралди


20:32, 17.10.2018 Спорт
 8 012

Айрим футболчилар мураббийни жамоадан кетишини истамоқда.

“Реал” футболчилари бош мураббий Хулен Лопетегига нисбатан иккига ажралиб қолди.
 
Жамоа сардори Серхио Рамос бошчилигидаги маҳаллий футболчилар, шу жумладан, Иско, Асенсио Лопетегининг ишни давом эттиришини истаяпти.
 
Қолган футболчилар эса 52 ёшли мутахассисни кетишини истаяпти. Бу футболчилар орасида жамоанинг бир нечта етакчилари бор.
 
Хусусан, Лука Модрич, Тони Кроос, Гарет Бэйл ва жамоанинг легионер футболчилари испаниялик мутахассиснинг истъефосини истамоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, “Реал” бош мураббийи Хулен Лопетегининг клубдаги тақдири 28 октябрь куни бўладиган “Барселона” билан ўйинда ҳал бўлади.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Реал Хулен Лопетеги Серхио Рамос 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!