... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

“Реал” трансферлар ойнасидаги илк харидни амалга оширди


18:31, 04.01.2018 Спорт
 4 235

Норасмий хабарларга кўра, Кепа Аррисабалага “Реал” билан олти йиллик шартнома имзолаган.

Билбаонинг “Атлетик” клуби дарвозабони Кепа Аррисабалага “Реал” футболчисига айланишга жуда ҳам яқин турибди.
 
Испаниянинг таниқли нашрларидан бири AS’нинг хабар беришича, Кепа мадридликлар билан аллақачон олти йиллик шартнома имзолаб бўлган.
 
Фақатгина “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан баскнинг ҳозир ёки ёзда келиб қўшилиши бўйича бир қарор чиқарса бўлди.
 
Агар Кепа ёзда “қироллик клуби” футболчисига айланадиган бўлса, унда мадридликлар трансфер учун бироз кўпроқ пул сарфлашларига тўғри келади
 
Эслатиб ўтамиз, “Реал” аввалдан Аррисабалага хизматларига қизиқиш билдириб келаётганди, аммо футболчида жароҳат борлиги учун бу ишлар ортга сурилаётганди.
 
Тахминларга кўра, Кепа 2 ҳафта ичида “Реал” футболчисига айланиши кутилмоқда.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Реал Мадрид Кепа Аррисабалага 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!