... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

“Реал” собиқ футболчиси Испания терма жамоасига мураббий бўлди


17:31, 13.06.2018 Спорт
 2 643

Испанияликлар бугун Йерро иштирокида матбуот анжумани ташкил қиладилар.

Испания терма жамоаси янги бош мураббийини эълон қилди. Бу ҳақда терма жамоа Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Маълум қилинишича, янги лавозимга шу кунгача терма жамоа спорт директор лавозимида ишлаган Фернандо Йерро тайинланган. У жамоани ЖЧ-2018 мусобақаси вақтида мураббий сифатида бошқаради.
 
Испанияликлар бугун Йерро иштирокида Тошкент вақти билан 20:30 да матбуот анжумани ташкил қиладилар.
 
Эслатиб ўтамиз, бугун “Реал”га мураббий этиб тайинланган Хулен Лопетеги истеъфога чиқарилганди. Маълумот учун, Йерро 2016/2017 йил мавсумида “Реал Овьедо” клубини бошқарган. Шунингдек, у 1989-2003 йиллар давомида “Реал”да футболчи сифатида фаолият кўрсатган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Испания Фернандо Йерро ЖЧ-2018 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!