... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

“Реал” шифокорлари Роналду туфайли клубдан кетмоқчи


15:05, 05.07.2016 Спорт
 4 115

Португалиялик футболчи клуб раҳбарияти олдига қўйган талабидан тиббий штаб норози.

“Реал” футбол клубининг тиббий штаби тўлиқ таркибда ишдан бўшаш нияти борлиги ҳақида маълум қилди. Бунга жамоа форварди  Криштиану Роналдунинг хатти-ҳаракатлари сабаб бўлди.
 
Португалиялик футболчи клуб шифокорларининг ишидан норози ва у “Реал” раҳбариятидан ўзи учун алоҳида шифокор ёллашни талаб қилмоқда. 
 
Жамоа президенти Флоретино Перес Роналду билан янги шартнома тузиш учун кетаётган музокараларда футболчининг бу талабини қондиришга рози бўлди. Энди клубнинг етти физиотерапевти испан грандини тарк этмоқчи. 
 
Португалия терма жамоаси футболчиси билан “Реал”нинг амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзида ўз якунига етади. Клуб эса Роналду билан шартномани 2020 йилгача узайтириш ниятида.
 
Маълумот ўрнида, Криштиану Роналду 2009 йилдан буён Мадрид клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У “Реал” таркибида Испания чемпиони, икки марта мамлакат кубоги ва Чемпионлар лигаси, шунингдек, Испания ва УЕФА суперкубогларини қўлга киритган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Реал Криштиану Роналду 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Ирина Шейк она бўлди

12:45, 10.04.2017 5 303

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!