... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

“Реал” бугунги ўйин олдидан сардорини йўқотди


17:58, 18.03.2018 Спорт
 4 501

Зидан бугун майдонга тушиши мумкин бўлган 18 нафар футболчи рўйхатини эълон қилди.

Мадриднинг “Реал” клуби бугун, 18 март куни Испания чемпионатининг 29-тур доирасида “Жирона” клубини қабул қилади.
 
“Қироллик клуби” бош мураббийи Зинеддин Зидан мазкур учрашувда майдонга тушиши мумкин бўлган 18 нафар футболчи рўйхатини эълон қилди.
 
Эътиборли томони, мазкур қайдномада жамоа сардори Серхио Рамос номи кўринмади. Унинг нима сабабдан қайдномага киритилмагани ҳозирча номаълум.
 
Шунингдек, ўйинни Ашраф Ҳакими, Дани Себальос, Маркос Льоренте ва Борха Майораль каби футболчилар ҳам ўтказиб юборишади.
 
Қуйида улар билан танишишингиз мумкин:
 
Дарвозабонлар: Навас, Касилья.
 
Ҳимоячилар: Карвахаль, Вальехо, Варан, Начо, Марсело, Тео Эрнандес.
 
Ярим ҳимоячилар: Модрич, Касемиро, Асенсио, Иско, Ковачич.
 
Ҳужумчилар: Роналду, Бензема, Гарет Бэйл, Лукас Васкес.
 
Фото: https://pbs.twimg.com/media/DYkGAdCWsAAGvtA.jpg
 
Маълумот учун, “Реал” – “Жирона” учрашуви 19 март кунига ўтар кечаси Тошкент вақти билан 00:45 да бошланади.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Барселона” клуби ҳам бугунги ўйин учун кенгайтирилган таркибни эълон қилиб ўтган эди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Реал Мадрид Жирона Серхио Рамос 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!