Қаршида мудҳиш ЙТҲ! 5 киши қурбон бўлди
Жамият
−
25 Сентябрь 2019
8041Бугун, 25 сентябрь куни тонгда Қашқадарё вилоятида Damas русумли икки автотранспорт воситасининг тўқнашуви натижасида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Автоҳалокат оқибатида жабрланган ва қурбон бўлганлар бор.
Ҳодиса эрталабки соат 08:00 лар атрофида Қарши туманидаги Хонабод қишлоғидан чиқувчи иккинчи даражали йўлнинг “Қарши – Шаҳрисабз” йўлига туташ қисмида юз берган. Вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасидан маълум қилинишича, ҳодиса Қарши тумани Хонобод қишлоғида яшовчи 1997 йилда туғилган Қ.А. бошқарувидаги Damas “Хонобод – Қарши” йўналишида ҳаракатланиб бораётганда қарама-қарши томондан келаётган фуқаро Э.Ҳ. бошқарувидаги Damas билан катта тезликда тўқнашиши оқибатида содир бўлган. Тўқнашув натижасида кучли ёнғин келиб чиққан. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.
“Ушбу йўл транспорт ҳодисаси “Дамас” ҳайдовчиларнинг эҳтиётсизлиги ва тезликни меъёридан ошириб юборгани оқибатида юзага келган. Энг ачинарлиси ушбу мудҳиш ҳодиса оқибати 5 нафар фуқаро ҳаётдан кўз юмди. 4 нафар фуқаро омон қолган. Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича жиноят кодексининг 266-модда 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейди вилоят ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бошқармаси бошлиғи Алишер Жўраев.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь