...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Реал” – “Ювентус”: Ўйин бошланмасдан аввал рекорд ўрнатилди


11:19, 27.03.2018 Спорт
 5 636

Ушбу ўйин 11 апрель куни Мадриддаги “Сантьяго Бернабеу” стадионида бўлиб ўтади.

Европа чемпионлар лигасининг чорак финалидан ўрин олган “Реал” – “Ювентус” учрашувига чиқарилган чипталар рекорд даражада тезкорлик билан сотилиб тугатилди. Бу ҳақда Испаниянинг “Marca” нашри хабар бермоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, ўйин 11 апрель куни Мадриддаги “Сантьяго Бернабеу” стадионида бўлиб ўтади.


 
Маълумотларга кўра, чипталар онлайн-сотувга душанба куни соат 10:00 да чиқарилган бўлса, орадан 8 дақиқа ўтиб барча чипталар ўз эгасини топишга улгурган.
 
80 минг мухлисни ўз бағрига сиғдира оладиган “Сантьяго Бернабеу” стадионида меҳмонларнинг 4 мингга яқин мухлислари жамоаларини қўллаб туришлари кутилмоқда.
 
Маълумот ўрнида, дастлабки ўйин 3 апрель куни Туринда бўлиб ўтади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Реал Ювентус 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!