... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

“Қорбобо” Германияга 5 минг евролик зарар келтирди


14:42, 12.01.2017 Олам
 1 510

Тезкор тўхташ сабаб поезднинг тормоз тизимига 5 минг евро қийматида зарар етган

Германиянинг Везенберг шаҳри яқинида юк ташувчи поезд машинисти темир йўлида турган қўлбола қорбобо сабаб шошилинч равишда тўхташга мажбур бўлди. Бу ҳақда Геманиянинг “Bild” нашри хабар тарқатди.
 
Маълумотларга кўра, тезкор тўхташ сабаб поезднинг тормоз тизимига жиддий даражада зарар етган. Зарар қиймати эса 5 минг еврога баҳоланмоқда.
 
“Воқеа кечки соатларда содир бўлган. Қўлбола қорбобонинг баландлиги эса тахминан 1,5 метрни ташкил қилган. Шу сабаб ҳам машинист уни одам деб ўйлаган бўлиши мумкин”, дейди полиция вакиллари.
 
Айни вақтда полиция қорбобони ясаб, уни темир йўлига жойлаштирганликда гумон қилинаётган 3 кишини қидирмоқда. 
Дурдона Расулова

Теглар:Поезд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар


Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!