...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Қизилқум” Навоийда “Суғдиёна”ни мағлуб этди. Бугун “Пахтакор” Фарғонада меҳмон бўлади


11:20, 12.06.2018 Спорт
 924

Ҳар икки жамоада ҳам вазиятлар бўлганига қарамай, танаффусга қадар таблодаги ҳисоб ўзгартиришсиз қолди

Кеча, 11 июнь куни Pepsi Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган “Қизилқум” ҳамда Сўғдиёна” клублари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Унда 2:0 ҳисоби қайд этилиб, навоийликларнинг ғалабаси билан якунланди.
 
Ҳар икки жамоада ҳам вазиятлар бўлганига қарамай, танаффусга қадар таблодаги 0:0 ҳисоби ўзгаришсиз қолди.
 
Лекин иккинчи бўлимнинг 3-дақиқасида Элгужа Григалашвили ўз голи билан мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқишга муваффақ бўлди. 76-дақиқада Неманья Йовановичнинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбаси дарвоза тўрига бориб тушиб, ҳисобни 2:0 кўриниш олишига сабаб бўлди.
 
Pepsi Суперлига. 15-тур.
“Қизилқум” – “Суғдиёна” 2:0
Голлар: Элгужа Григалашвили (48), Неманья Йованович (76).
 
“Қизилқум”: 77.Евгений Черемисин, 4.Эркин Бойдуллаев, 5.Гиорги Квесиешвили, 8.Акмал Рустамов (6.Суҳроб Ярашев, 90+6), 11.Дониёр Усмонов, 14.Файзулла Қамбаров, 17.Артур Геворкян, 23. Шерали Жўраев, 30.Элгужа Григалашвили, 44.Миржалол Қосимов (9.Хумоюн Абдуалимов, 69), 84.Неманья Йованович (70.Андрей Сидоров, 80).
 
“Суғдиёна”: 23.Дилшод Ҳамроев, 2.Сардор Қулматов, 3.Азамат Исроилов, 4.Элёр Орифов, 6.Дилмурод Каримов (99.Нурилло Тўхтасинов, 70), 9.Сардор Азимов, 10.Шоҳруз Норхонов (77.Иззат Абдуллаев, 67), 14.Сирож Мелиев, 33.Тоҳир Шамсиддинов, 39.Ойбек Нурматов (27.Саҳоб Рашидов, 80), 85.Руслан Мелзиддинов.
 
Огоҳлантиришлар: Акмал Рустамов 38, Сирож Мелиев 45+1, Эркин Бойдуллаев 75.
 
Бугун 15-турнинг яна 4 та ўйини бўлиб ўтади.
 
19:03 “Нефтчи” –  “Пахтакор”
19:11 “Металлург” – “Насаф”
19:11 “Локомотив” – АГМК
19:32 “Бухоро” – “Бунёдкор”.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Қизилқум Суғдиёна 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!