WTA турнири қолдирилди
Спорт
−
14 Март 2020
310920 апрель куни Германиянинг Штутгарт шаҳрида бўлиб ўтиши керак бўлган теннис бўйича WTA турнири коронавирус пандемияси сабаб қолдирилди.
Мусобақанинг бош ҳомийси Porsche компанияси ва WTA ташкилоти турнирни мухлисларсиз ўтказишни режалаштирганди. Лекин, коронавирус пандемияси хавфли тус олаётгани сабаб ушбу турнирни қолдиришга қарор қилинган. Шу тариқа, WTA мусобақаси яқин олти ҳафта ичида ўтказилмайди.
Маълумот ўрнида, айни дамда WTA рейтингида австралиялик теннисчи Эшли Барти 8717 очко билан карвонбошилик қилмоқда. Руминиялик Симона Халеп 6076 очко билан иккинчи, чехиялик Каролина Плишкова эса 5205 очко билан кейинги поғоналарни эгаллаб турибди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023