... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

“Қалампирмунчоқ” кўрсатуви меҳмони актриса Муқаддас Холиқова


16:29, 05.07.2016 Интервью
 12 737

Муқаддас Холиқованинг тўшакка михланиб қолган вақтида кўнглидан қандай кечинмалар ўтди? Уни “отарчи” дейдиганларга актриса қандай қарайди? Бугун уни қайси муаммолар қийнаяпти?

Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқова иштирокидаги “Қалампирмунчоқ” кўрсатувини тўлиқ шаклда ушбу манзилда кўришингиз мумкин. 

Бугун бутун дунё, хусусан, Ўзбекистонда ҳам интернет оммавий ахборот воситалари ривожланиб бормоқда. Сўнгги йилларда мамлакатимизда интернет-нашрларининг сони ортди. Сон билан боғлиқ жиҳат, албатта, сифат борасидаги юксалишга ҳам ижобий таъсир кўрсатди. Интернет бугун нафақат оддий матнларни ўқиш, суратларни кўриш, балки энг сифатли тасвирларни тўғри-тўғри томоша қилиш, дунёнинг нариги чеккасида бўлаётган воқеа-ҳодисани ҳақидаги тафсилотларни тинглаш, ахборот олиш, ҳордиқ чиқариш, маънавий онгини ошириш имкониятини бермоқда.
 
Энг яхши мақола газетада, энг оммабоп эшиттириш радиода ва энг сифатли кўрсатув телевидениеда деган тушунча бугун бироз эскирди. Анъанавийлик ўрнини замонавий қарашлар эгаллаётган бугунги даврда интернетга жойлаштирилаётган ҳамма видеолар ва кўрсатувларни ҳам сифатсиз деб бўлмайди. “Qalampir.uz” сайти жамоаси интернет фойдаланувчиларининг сифатли видеомаҳсулотлар, хусусан, кўрсатувларга бўлган эҳтиёжини инобатга олган ҳолда “Қалампирмунчоқ” кўрсатувини тақдим этади.
 
Ёдингизда бўлса, “Qalampir” лойиҳаси доирасида тайёрланаётган “Қалампирмунчоқ” кўрсатувининг илк сонига “Ниҳол” мукофоти совриндори Манзура Йўлдошева таклиф этилган эди. Хонанданинг очиқ саволларга ошкора жавоблари, танқидий мулоҳазалари, бугунги долзарб муаммоларни ўз ичига қамраган фикрлари кўплаб интернет фойдаланувчиларига манзур бўлди. Биз эса фикр ва мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда яна “Қалампирмунчоқ” кўрсатувини давом эттиришга қарор қилдик. Дастурнинг галдаги меҳмони эса  Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқова.
 
Муқаддас Холиқова билан суҳбат кутилгандан ҳам аъло даражада ўтди. Уни томоша қилиб, бугунги санъат борасида ўзингизни ҳам қийнаётган баъзи саволларга жавоб топишингиз аниқ. Актриса ҳамкасби Саида Раметованинг ресторанда ерга ётиб, ҳинд фильмларидагидек рақсга тушиб юрганини қоралаш билан бирга, ёши катта актёрлар шогирдларига ўрнак бўлиши шартлигини алоҳида таъкидлади.
 
Юрак хуружини бошдан кечириб, анча вақт ижод оламидан йироқда бўлган Муқаддас Холиқованинг тўшакка михланиб қолган вақтида кўнглидан қандай кечинмалар ўтди? Уни “отарчи” дейдиганларга актриса қандай қарайди? Бугун уни қайси муаммолар қийнаяпти? Театрни, санъатни ниқоб қилиб олган актрисаларга муносабати қандай? Юқоридаги саволларнинг барчасига кўрсатувни томоша қилиб жавоб топишингиз аниқ. Дарвоқе, дастурда ажойиб шоунинг гувоҳи бўласиз. Моҳир ошпаз Акром Мирсаидов тайёрлаган таомлар Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқованинг ҳам ҳайратига сабаб бўлди.

Теглар:Муқаддас Холиқова Қалампирмунчоқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар


Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!