Мудҳиш ЙТҲ. Ўзбекистонлик автомобилда икки аёлни босиб кетди
Олам
−
07 Октябрь 2019
10971Кеча, 6 октябрь куни кечаси Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Натижада пенсионер аёл ҳалок бўлди.
6 октябрь куни соат 23:15 лар атрофида Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари Михаил Дудин кўчасида йўл-ҳаракати қоидасини бузган ва яширинишга ҳаракат қилиб, тезликни оширган Ford Mondeo автомобилини тўхтатишга уринган. Унинг ортидан таъқиб қилиб келган.
Соат 23:20 да Энгельс кўчасида ҳайдовчи бошқарувни эплай олмай дастлаб шу йўналишда ҳаракатланаётган Kia Spectra автомобилига, кейин металл тўсиқга урилиб, трамвай бекатига чиқиб кетиб, икки аёлни босиб кетган.
Ford Mondeo ҳайдовчиси қўлга олинган. У на Санкт-Петербургда, на Ленинград вилоятида рўйхатдан ўтган маст ҳолдаги 1989 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси бўлган.
ЙТҲ натижасида 74 ёшли пенсионер аёл ҳалок бўлган ва 48 ёшли аёл оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. Kia Spectra ҳайдовчиси жабрланмаган. Ҳозирда полиция содир бўлган воқеа тафсилотларини ўрганяпти.