... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

“QALAMPIR.UZ” ишга таклиф этади!


18:23, 17.01.2018 Реклама
 5 656

Номзодларнинг ёши ва жинси чегараланмаган. Иш ҳақи ва иш вақти ўзаро суҳбат жараёнида келишиб олинади.

“QALAMPIR.UZ” интернет нашри ўз сафини кенгайтирмоқда. Интернет-журналистика йўналиши билан бевосита таниш ва маълум тажрибага эга бўлган журналистлар, таржимонлар, муҳаррирлар, техник администраторлар, фото ва видеомонтаж усталари, маркетинг, хусусан реклама мутахассислари, продюсерлик қобилиятига, ташкилотчилик, лидерликка қизиққанларни ишга таклиф этамиз.
 
Кадрларнинг вазифа-мажбуриятлари қуйидагича:
 
• муаллифлар мақолалар ёзиш, ОАВларда эълон қилинадиган тезкор хабарлар, таҳлилий мақолалар, қизиқарли маълумотларни излаб топиш, лозим бўлганда таржима қилиш, масалани чуқур таҳлил этиб ўрганиш ҳамда уни матбуотда эълон қилинишига тайёрлаш (қайта ишлаш);
 
• ахборотлар оқимидан энг муҳим ва долзарб хабарларни ажрата олиш, уларни ўқувчиларга тушунарли изоҳлар билан қайта ишлаб, таҳлилий-информацион мақолалар тайёрлаш;
 
• матбуот анжуманлари, брифинглар, турли халқаро ва маҳаллий доирадаги тадбирларда иштирок этиш, тадбирга оид тезкор хабарлар тақдим этиш;
 
• маълум бир соҳа вакилларидан (мутасадди раҳбарлардан) интервью олиш ва уни маълумот берувчининг ваколати доирасида ёза олиш қобилияти;
 
• таҳририят фаолияти билан боғлиқ иш юритишга доир (хатларни ўрганиш, жавоб хатлари йўллаш, таржима ва таҳрир) расмий ҳамда ички ҳужжатларни тайёрлаш ва тақдим этиш;
 
ва бошқа интернет-журналистика фаолияти, таҳририят ишига тааллуқли фаолиятлар.
 
Номзодларнинг ёши ва жинси чегараланмаган. Иш ҳақи ва иш вақти ўзаро суҳбат жараёнида келишиб олинади.
 
Манзил: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Афросиёб кўчаси, 2-уй.
Мўлжал: метронинг "Космонавтлар" бекати
Тел.: +998 (71) 256-19-53, +998 (71) 256-15-08 (99) 842-33-20.
Telegram: +998 (99) 842-33-20.
Электрон манзил: info@qalampir.uz

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!