Жиззахда қўлбола биофаол қўшимчалар сотаётган шахслар ушланди

Жамият

image

Жиззах вилояти божхона бошкармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига карши курашиш бўлими ходимлари Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Жиззах шаҳри ҳудудида тезкор тадбир ўтказишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра,тадбир давомида фуқаро Ғ.С. қўлбола усулда тайёрланган 10 қути биофаол қўшимчаларни сотаётганлиги аниқланди.

Шундан сўнг, фуқаро Ғ.С.нинг кўрсатмасига асосан Навоий вилояти ҳудудида бошқа бир фуқаро Д.И ҳам 15 дона қалбаки биофаол қўшимчаларни сотаётганда қўлга олинган.

Шунингдек, Д.И ўзи ихтиёрий равишда яшаш хонадонида сақлаётган дастлабки қиймати 18 020 000 сўмлик, жами 53 қути сифати кафолатланмаган биофаол қўшимчаларни тезкор гуруҳ иштирокчиларига тақдим этган.

“Мазкур ўтказилган тадбирлар давомида ҳуқуқбузарлардан дастлабки қиймати 26 520 000 сўмлик, жами 78 қути  биофаол қўшимчалар ашёвий далил сифатида олиб қўйилди”, дейилади хабарда.

Матбуот хизматининг маълум қилишича, юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

127

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг