Россиялик чегарани бузгач, қўлга олинди

Олам

image

Финляндия Чегара хизмати ходимлари мамлакат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишда гумон қилиб, Россия фуқаросини қўлга олди, дея хабар бермоқда ТАСС. 

Чегарачилар 1 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 21:00 давлат чегарасини бузганликда гумон қилиниб, 33 ёшли россиялик эркакни ушлади. У 1 сентябрь куни Лаппенранта шаҳри яқинида чегарадан ноқонуний равишда ўтганликда гумон қилмоқда. 

Эркак Финляндия томондан чегарадан 2 километр узоқликда ушланган, у ҳибсга олиш пайтида қаршилик кўрсатмаган.

Сўроқлардан сўнг, у чегарачиларга топширилади. Суддан кейин  эса уни Россияга депортация қилиш режалаштирилган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

чегара Россия фуқароси

Баҳолаганлар

40

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг