Божхонада Isuzu ва Mercedes benz фош бўлди
Жамият
−
13 Сентябрь 2019
6003Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси томонидан товар-моддий бойликларни яширин йўллар билан олиб кирилишига қарши тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида, олдиндан кузатувга олинган Янгийўл туманидаги ошхоналардан бирининг ёнида тўхтаб турган фуқаро Т.Ф.га тегишли “Isuzu” ва фуқаро Х.В.га тегишли “Mersedes benz” русумли автомашиналар божхона назоратидан ўтказилди.
Текширув жараёнида автомашиналарда тегишли ҳужжатлари бўлмаган 47 дона телевизорлар борлиги маълум бўлди.
Шунингдек, Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида истиқомат қиладиган фуқаро Т.Р.нинг яшаш хонадони ҳам белгиланган тартибда текширилди.
Натижада, ушбу шахснинг хонадонида тегишли ҳужжатлари бўлмаган 67 дона телевизорлар борлиги маълум бўлди.
Юқоридаги тадбирлар натижасида умумий қиймати 205,4 миллион сўмлик 114 дона телевизорлар ашёвий далил сифатида вақтинча сақловга олинди.
Ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси