Самарқандда мудҳиш ЙТҲ: велосипед ҳайдовчиси вафот этди

Жамият

image

Самарқандда вилосипед ва NEXIA русумли автомобиль иштирокида рщй берган мудҳиш ЙТҲда бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда. 

ЙТҲ жорий йилнинг 10 апрель куни соат 21:00 да Самарқанд туман "Янгижой" маҳалласи ҳудудидан ўтувчи "Янгижой-Гулобод" автомобиль йўлида содир бўлган. 

Ҳайдовчи 28 ёшли А.Г.  NEXIA русумли автомашинасини автомобиль йўлининг "Янгижой-Гулобод" йўналишида бошқариб бориб, ўзининг ҳаракат йўналишидан велосипедда ҳаракатланиб бораётган 45 ёшли О.У.ни орқа томонидан уриб юбориб, йўл транспорт ҳодисасини содир этган. 

Натижада О.У. олган тан жароҳати натижасида ҳодиса жойида вафот этган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд  туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлишига сабаб бўлган, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ велосипед

Баҳолаганлар

251

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг