...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Пахтакор” Тиаго Безеррадан ажралди: Бразилиялик юлдуз Туркияга қайтяпти


12:11, 05.01.2019 Спорт
 5 303

Безерра 2018 йилда Ўзбекистон чемпионатида йилнинг энг яхши футболчиси деб топилган.

Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасининг бразилиялик ҳужумчиси Тиаго Безерра, Ўзбекистон чемпионатига қайтмайдиган бўлди.
 
QALAMPIR.UZ’нинг Туркиядаги манбаси, “Пахтакор” билан шартномаси тугаган ҳужумчининг Туркия чемпионатида ўзи аввал тўп сурган “Адана Демирспор” клуби билан дастлабки келишувга эришгани ҳақида хабар берди.
 
2018 йилда Ўзбекистон чемпионатида йилнинг энг яхши футболчиси деб топилган ҳамда Суперлиганинг тўпурари бўлган Тиаго Безерра, “Адана Демирспор” жамоасининг ҳужум чизиғидаги бўшлиғини тўлдириши кутилмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Пахтакор Тиаго Безерра 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!