Бозорлардаги нарх-наво маълум бўлди
Бу қизиқ
−
15 Ноябрь 2019
6741Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон бозорларидаги нарх-наво тўғрисида маълумот берди. Қўмита мамлакат ҳудудларидаги марказий деҳқон бозорларида жорий йилнинг 12 ноябрь куни кузатув ўтказиб, алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини келтирди.
Мол гўшти (лаҳм гўштидан ташқари) 35 000 сўмдан 57 000 сўмгача (кг)
Кузатув натижасига кўра, 1 кг мол гўштининг (суяксиз гўштидан ташқари) минимал нархи Нукус шаҳрининг “Нукус деҳқон бозори”да қайд этилган (35 000 сўм). Мол гўштининг максимал нархлари эса Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори”да кузатилди (57 000 сўм).
Қўй гўшти 36 000 сўмдан 63 000 сўмгача (кг)
Қўй гўштининг минимал нархи кузатув натижасига кўра Нукус шаҳрининг “Нукус деҳқон бозори”да (36 000) сўмдан рўйхатга олинган. Максимал нархлари эса Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да (63 000) сўмдан кузатилди.
Картошка 1 600 сўмдан 4 000 сўмгача (кг)
Олиб борилган кузатув натижаларига кўра, картошканинг минимал нархи Наманган шаҳрининг “Наманган чорсу деҳқон универсал бозори”, Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори”да (1 600 сўмдан), максимал нархлари эса Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”, “Миробод деҳқон бозори”да (4 000 сўм) қайд этилди.
Пиёз 1 000 сўмдан 3 500 сўмгача (кг)
Кузатув натижасига кўра, пиёз маҳсулотининг минимал нархлари Андижон шаҳрининг «Янги бозор деҳқон бозори”, “Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори”, Жиззах шаҳрининг “Жиззах марказий деҳқон бозори”, Қарши шаҳрининг “Қарши деҳқон озиқ-овқат бозори”, Навоий шаҳрининг “Саховат бозори”, Самарқанд шаҳрининг “Сиёб деҳқон бозори”, “Дамариқ деҳқон бозори”, Гулистон шаҳрининг “Гулистон деҳқон бозори”, Янгийўл шаҳрининг “Ихтисослашган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори”, Фарғона шаҳрининг “Фарғона шаҳар марказий деҳқон бозори”да (1 000) сўмдан кузатилди. Максимал нархлари эса Урганч шаҳрининг “Урганч марказий деҳқон бозори”да кузатилди (3 500 сўм).
Сабзи 800 сўмдан 5 000 сўмгача (кг)
Сабзи маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра Урганч шаҳрининг «Урганч марказий деҳқон бозори”да (800) сўмдан қайд этилган. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори”да (5 000) сўмдан кузатилди.
Тухум 5 000 сўмдан 10 000 сўмгача (10 дона)
Тухум маҳсулоти кузатув натижасига кўра, минимал нархи Самарқанд шаҳрининг “Сиёб деҳқон бозори”, Фарғона шаҳрининг “Фарғона шаҳар марказий деҳқон бозори”, Тошкент шаҳрининг “Қўйлиқ деҳқон бозори”да кузатилди (5 000 сўм). Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг “Қўйлиқ деҳқон бозори”, “Миробод деҳқон бозори”да қайд этилган (10 000 сўм).
Гуруч 4 000 сўмдан 18 000 сўмгача (кг)
Гуруч маҳсулотлари кузатув натижаларига асосан, минимал нарх Нукус шаҳрининг “Нукус деҳқон бозори”да (4 000 сўмдан), максимал нарх эса Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”, “Миробод деҳқон бозори”да кузатилди 18 000 сўм).
Ўсимлик ёғи 9 000 сўмдан 13 500 сўмгача (1 л.)
Ўсимлик ёғи маҳсулотлари кузатув натижасига кўра, минимал нархи Самарқанд шаҳрининг “Сиёб деҳқон бозори”, Гулистон шаҳрининг “Гулистон деҳқон бозори”, Урганч шаҳрининг “Урганч марказий деҳқон бозори”, Тошкент шаҳрининг “Фарҳод деҳқон бозори” ва “Қўйлиқ деҳқон бозори”да (9 000) сўмдан кузатилди. Максимал нархи эса Бухоро шаҳрининг “Бухоро марказий деҳқон бозори”, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”, “Фарҳод деҳқон бозори”да (13 500) сўмдан кузатилди.
Шакар 5 200 сўмдан 7 000 сўмгача (кг)
Шакар маҳсулоти кузатув натижасига кўра, минимал нархи Тошкент шаҳрининг “Фарҳод деҳқон бозори”, “Миробод деҳқон бозори”, “Эски жўва деҳқон бозори” ва “Қўйлиқ деҳқон бозори”да (5 200) сўмдан кузатилди. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг “Фарҳод деҳқон бозори”да (7 000) сўмдан кузатилди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь