“Эмми” мукофоти ғолиблари аниқланди 

Олам

image

АҚШ телевизион санъат ва фанлар академияси 2020 йилги "Эмми" мукофоти ғолибларини эълон қилди. 72-маротаба ўтказилаётган тақдимотга бу йил Лос-Анжелес мезбонлик қилди

"Энг яхши драматик сериал" номинациясида мукофот "Меросхўрлар"га насиб этди. Энг яхши комедия йўналишида "Шиттс Крик" мукофотланган бўлса, энг яхши кичик сериал ғолиби "Қўриқчилар" жамоаси бўлди.

"Шиттс Крик" актёрлари Кэтрин О'Хара ва Юджин Леви комедия йўналишидаги сериалда ўйнаган энг яхши актёрлар бўлишди. Комедия йўналишидаги сериалда иккинчи даражали роллари учун Дэниел Леви ва Энни Мерфи мукофотланди. 

Актёр Жереми Стронг ва актриса Зендая драматик сериалда роль ижро этган энг яхши ижодкорлар бўлишди. Драматик сериалдаги иккинчи даражали роллари учун Билли Крудап ва Жулия Гарнер "Эмми" мукофотига сазовор бўлишди.

"Эмми"га 1946 йилда асос солинган. У обрўли мукофотлардан бири ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Эмми

Баҳолаганлар

35

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар