Мобиль қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби белгиланди
Жамият
−
18 Сентябрь 2019
3568Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси кеча, 17 сентябрь куни “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобиль қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисида”ги Низомни тасдиқлади.
Қарорга мувофиқ, мобиль қурилмалар:
• 2019 йил 1 ноябргача – уларни автоматик тарзда мобиль алоқа операторлари тармоқларига улаш (активлаштириш) орқали бепул асосда;
• 2019 йил 1 ноябрдан – жисмоний шахслар, импорт қилувчилар ва ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг мобиль қурилмаларни халқаро ўзига хос идентификация кодлари бўйича рўйхатга олиш тизимига мурожаат қилиши орқали бепул, 2019 йил 1 декабрдан эса пулли асосда рўйхатга олинади.
Низомга кўра, мобиль қурилмаларни рўйхатга олиш Тизим оператори ёки Тизим рўйхатга олувчисига мурожаат бўйича амалга оширилади.
Аввал рўйхатга олинган мобиль қурилмалар қайта рўйхатга олинмайди.
LiveБарчаси