... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбекконцерт” Райҳон, Муниса, Шоҳжаҳон, Шаҳриёр, Сарвар ва Комилни қаттиқ огоҳлантирди


18:42, 09.01.2018 Жамият
 23 263

Йил давомида лицензия талабларини бажармаган 8 нафар хонанданинг лицензияси муддатидан аввал тугатилган.

Аввалроқ, бугун, 9 январь куни “Ўзбекконцерт”  давлат муассасаси журналистлар учун 2017 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот тақдим этгани ҳақида хабар берган эдик. Унда сўзга чиққан муассаса директори Одилжон Абдуқаҳҳоров Президент Шавкат Мирзиёевнинг 3 август куни Ўзбекистон ижодкор зиёлилари билан ўтказган йиғилиши, санъаткорлар фаолиятида муҳим ўрин тутганини таъкидлади. Президентнинг нутқида келтирилган танқиддан сўнг, барча санъаткорлар фаолияти қайтадан ўрганиб чиқилиб, зарурий чоралар кўрилган.
 
 “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-24-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарорининг 1-иловаси 37-бандига асосланиб, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоҳир Содиқов, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Шаҳноза Отабоева, Бунёдбек Саидов, Дилмурод Султонов, Шароф Муқимов, хонандалар Хадича Қурбонова, Шерали Бекмуродов, Азиза Ниёзметовалар лицензиялари тўхтатилди. Муассаса томонидан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева, хонандалар Муниса Ризаева, Шохжаҳон Жўраев, Аргонов Шахриёр, Комил Фозилов, СарварАзимов қаттиқ огоҳлантирилди, дейди Одилжон Абдуқаҳҳоров. 

Теглар:Ўзбекконцерт Одилжон Абдуқаҳҳоров Лицензия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар