Малайзиянинг 94 яшар бош вазири истеъфога чиқди
Олам
−
24 Февраль 2020
5361Малайзиянинг 94 яшар бош вазири Махатхир Муҳаммад истеъфога чиқишга қарор қилди ва қирол Aбдуллоҳ II га тегишли петицияни тақдим этди. Бу ҳақида ҳукумат манбасига таяниб, “Star” нашри хабар бермоқда.
Бундан ташқари, Махатхир бошчилигидаги Малайзия заминининг Бирлашган ўғиллари партияси (Parti Pribumi Bersatu Malaysia, PPBM) “Умид альянси” ҳукумат коалициясини тарк этади.
Нашрнинг таъкидлашича, Муҳаммад кетганидан кейин мамлакат тарихида биринчи марта ҳукуматни илк бор аёл киши, бош вазир ўринбосари Ван Aзиза Ван Исмоил бошқариши мумкин.
Маълумот ўрнида, Махатхир Муҳаммад 2018 йилда мухолифат коалициясидан бош вазир лавозимини эгаллаган эди. 1981 йилдан 2003 йилгача у ҳукуматни ҳукмрон партиядан бошқарган.